Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Украинада қачон тинчлик бўлади деган саволга жавоб берди

Путин Украинада қачон тинчлик бўлади деган саволга жавоб берди

Россия махсус ҳарбий операциянинг барча мақсадларига эришганида тинчлик мумкин бўлади, деди Владимир Путин.

Махсус операциянинг мақсадлари ўзгармайди, дея таъкидлаган у.

Путин Украинани қуролсизлантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтган, бу ҳам махсус операция мақсадлари қаторида қайд этилган. Унинг сўзларига кўра, Украинанинг ўзи энди «деярли ҳеч нарса» ишлаб чиқармайди ва хорижий давлатлардан «бепул» қурол олади. «Аммо бу бепул совға қачондир тугаши мумкин», деб қўшимча қилган Россия президенти.

Унинг қўшимча қилишича, «аксил-ҳужум» бошланганидан бери (июнь ойи бошида) Россия кучлари 747 та танк ва 2 мингга яқин зирҳли техникани йўқ қилган. «Бу демилитаризация», деди Путин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг