Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилмоқда

Қирғизистонда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилмоқда

Қирғизистонда мамлакат конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдум ва маҳаллий кенгашларга сайлов бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумот тарқатган. 

«Республика бўйича барча 4335 сайлов участкалари соат 8.00 да очилди», — деган МСК вакили.

Қирғизистонликлар сайловларда ва референдумда 12 соат (сайлов участкалари соат 20.00 да ёпилгунча) ичида иштирок этишлари мумкин.

Референдумга киритилган янги конституция лойиҳасида Халқ тараққиёти (Кенгаши) институтини ижтимоий ривожланиш йўналишлари бўйича тавсиялар берувчи консултатив, кузатув йиғилиши сифатида жорий этиш таклиф этилади.

Шунингдек, президент ва ҳукумат институтларини қайта шакллантириш режалаштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг шаклланиши ва иши учун жавобгарликни президент ўз зиммасига олади ва уни президент маъмурияти раҳбари бошқаради.

Ҳужжат парламент депутатлари сонини 120 кишидан 90 кишига қисқартиришни таклиф қилади. Аслида таклиф қилинаётган янгиликлар парламент-президентликдан президентлик бошқарув шаклига қайтишни англатади.

420 қишлоқ округи ва 28 шаҳар кенгашларидаги ўринлар учун 20 мингдан ортиқ одам курашмоқда.

Овоз беришнинг дастлабки натижалари 11 апрел куни кечқурун эълон қилинади. МСК якуний кўрсаткичларни 16 майдан кечиктирмай эълон қилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг