Қирғизистонда Хавфсизлик кенгаши котиби ҳам лавозимидан олинди
Рустам Мамасадиков Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод этилиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Хавфсизлик қўмитасининг ўринбосарлари Курванбек Авазов (биринчи ўринбосар), Даниэль Рисалиев ва Элизар Сманов лавозимларидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчибек Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ишдан олинганди.
Президент Садир Жапаров Ташиевнинг бўшатилишига изоҳ бераркан, "Авваламбор, мен бу қарорни давлатимиз манфаатларини кўзлаб, жамиятда, шу жумладан, давлат тузилмалари ўртасида бўлинишга йўл қўймаслик, аксинча, бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилдим," — деганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter