Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўшни давлат раҳбари коронавирусга қарши эмланди

Қўшни давлат раҳбари коронавирусга қарши эмланди

Фото: «Elgezit.kg»

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 23 июль, жума куни коронавирус инфекциясининг янги турига (COVID-19) қарши эмланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ва унинг ўғли вакцинанинг биринчи компонентини пойтахтдаги кўчма эмлаш марказларидан бирида қабул қилишди.

Садир Жапаровга вакцинация паспорти берилди.

Президентнинг таъкидлашича, эмлаш ихтиёрийдир ва ҳеч ким ҳеч кимни эмлашга мажбурлашга ҳақли эмас.

Садир Жапаровнинг айтишича, Қирғизистон бюджет маблағлари ҳисобига 1,1 миллион доза «Sinopharm» вакцинасини сотиб олган.

Бундан ташқари, 120 минг доза Россия вакцинаси сотиб олинди, 10 минг дозаси эса бепул тақдим этилган.

Давлат раҳбари яқин келажакда 1 миллион 250 минг доза қўшимча «Sinopharm» вакцинаси сотиб олинишини таъкидлади.

Президент Садир Жапаров яна бир бор фуқароларни ўз яқинлари ва бутун жамият соғлиғини ҳимоя қилиш учун эмлашга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг