«Қозоғистон мустақиллик тарихидаги энг йирик инқирозни бошидан кечирди» — Тўқаев
![«Қозоғистон мустақиллик тарихидаги энг йирик инқирозни бошидан кечирди» — Тўқаев](https://xabar.uz/static/crop/2/1/920__95_2162426667.jpg)
Бугун, 10 январь куни КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот Қозоғистонда юз берган намойишлар ва тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар бермоқда.
«Январ ойида бир неча кун давомида Қозоғистон кенг кўламли инқирозни бошидан кечирди. Бу мустақилликнинг 30 йиллик тарихидаги энг қийин вазият бўлди. Умуман олганда, мамлакатимиз ҳозиргача бундай даражадаги ҳақиқий таҳдидга дуч келмаган»,— дея таъкидлаган Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь — Қозоғистонда умумхалқ мотам куни сифатида эълон қилинганди.
Расмийлар маълумотга кўра, Қозоғистонда шу кунгача юз берган намойишлар ва тартибсизликлар оқибатида жами 164 киши ҳалок бўлди.
Уларнинг кўпчилиги, яъни 103 нафари Олмаотада қурбон бўлган. Қизилўрда вилоятида 21 киши, Жамбулда эса 10 киши ҳаётдан кўз юмган.
Ҳодисалар 4 январь куни Қозоғистонда аҳоли суюлтирилган газ нархини пасайтиришни сўраб намойишга чиққан кундан бошланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter