Қозоғистонда порахўр амалдорлар пулига 70 та мактаб қурилади

Бу йил Қозоғистонда порахўр амалдорлар пулига 70 та мактаб қурилади. Бу ҳақда таълим вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tengrinews.
«Бу йил 70 дан ортиқ мактаб коррупционерлар пулига қурилади. Бунинг учун бизда ҳужжат ва рўйхатлар аллақачон мавжуд, Тез кунларда бу рўйхат қўллаб-қувватланади ва мактаб қурилиши учун маблағ ажратилади. Мактаб қурилиши деярли 20 та вилоятни қамраб олади», – дейди Бейсембаев.
Лойиҳада мавжуд таълим муассасаларини таъмирлаш ҳам кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Қозоғистон Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамида порахўр амалдорлардан мусодара қилинган 120 миллиард тенге маблағ жамғарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter