Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда президент сайлови бўлиб ўтадиган сана эълон қилинди

Қозоғистонда президент сайлови бўлиб ўтадиган сана эълон қилинди

Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига мурожаат қилди. Унда навбатдан ташқари президент сайлови шу йилнинг 20 ноябрига белгилангани маълум қилинди.

Мазкур сайловда амалдаги президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ўзи ҳам иштирок этади.

«Мен муддатидан олдин сайловларни 2022 йил 20 ноябрга тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзоладим. Тез орада жамоатчиликка тақдим этиладиган Сайловолди платформасида ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришишга қаратилган янги ташаббуслар белгилаб берилади.

Мен амалдаги давлат раҳбари сифатида сайловолди ташвиқоти қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ, адолатли, очиқ, маҳаллий ва халқаро кузатувчиларнинг кенг иштирокида ўтказилишини кафолатлайман.

Барча юртдошларимизни эса масъулият, демократия, қонун-тартибот тамойилларига содиқ бўлишга, халқимиз аҳиллиги ва ҳамжиҳатлигини намоён этишга чақираман», – деган президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парламент мамлакат конституциясига Қозоғистонда президентлик муддатини 7 йиллик қилиб белгилаш, айни пайтда бир киши икки марта мазкур лавозимга даъвогарлик қилолмаслигига оид тузатишларни киритган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг