Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Узоқ ўтириб қолдим»: Рамзан Қодиров лавозимдан кетиш ҳақида гапирди

«Узоқ ўтириб қолдим»: Рамзан Қодиров лавозимдан кетиш ҳақида гапирди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров видеомурожаат йўллаб, раҳбарлик кетиш вақти келганини айтди.

«Мен лавозимда жуда узоқ ўтирганимни пайқадим. Ўйлайманки, мен  узоқ таътилга тўлиқ лойиқман», — дея ўз видеосига изоҳ берди у Телеграм-каналида.

Жаноб Қодиров ўз баёноти давомида чечен мақолини мисол қилиб келтирди. «Кавказда шундай гап борки, меҳмон қанча кутилган бўлмасин, ўз вақтида жўнаб кетса яхши бўлади», — деди у истеъфога шама қилиб.

Қодиров 2017 йил ноябр ва 2016 йил феврал ойларида ҳам худди шундай баёнотлар билан чиққан эди. 

Рамзан Қодиров Чеченистонни 16 йилдан бери бошқариб келади, у бу лавозимга 2007 йилда келган. Ҳозирда Россияда минтақа раҳбарларининг ваколат муддатига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг