Расман: Қозоғистон пойтахти Нур-Султон номини олди

Қозоғистоннинг президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат пойтахтини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига номлаш таклифини берган, депутатлар ҳам уни маъқуллаган эди.
Қосим-Жомарт Тўқаев бугун пойтахт Остона шаҳрини Нур-Султон деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Фармон Оқ Ўрда расмий сайтида келтирилган.
«Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳри — Қозоғистон Республикаси пойтахти Нур-Султон дея қайта номлансин», — дейилади фармонда.
Қозоғистон пойтахтидаги Наврўз байрами тантаналари нишонланадиган майдонда Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришни қўллаб-қувватловчилар ва унга қаршилар ўртасида муштлашув ҳам содир бўлган, полиция 20га яқин кишини қўлга олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter