Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия 36 мамлакат самолётлари учун ўз осмонини ёпди (рўйхат)

Россия 36 мамлакат самолётлари учун ўз осмонини ёпди (рўйхат)

Фото: «Газета.Ру»

«Росавиация» федерал агентлиги  36 мамлакат самолётлари учун махсус рухсатсиз Россия осмонида парвоз қилишни тақиқлади.

Агентлик ушбу қарор Европа мамлакатлари аввалроқ Россияга нисбатан қўллаган парвозлар тақиқланишига жавоб чораси эканини маълум қилган. Таъкидланишича, рўйхатга тушган мамлакатларнинг самолётлари энди «Росавиация» ёки Россия ТИВ махсус рухсатномаси бўлсагина рус осмонида парвоз қилиши мумкин.

«Росавиация» парвозни тақиқлаган мамлакат ва ҳудудлар:

Австрия, Албания, Ангиля (Британиянинг денгизорти ҳудуди), Бельгия, Болгария, Британия Виргин ороллари, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Гибралтар, Греция, Дания (Гренландия, Фарер ороллари, Ҳудудий сувлар), Жерси, Ирландия, Исландия, Испания, Италия, Канада, Кипр, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Руминия, Словакия, Словения, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швеция ва Эстония.

Эслатиб ўтамиз, Европа мамлакатлари ўз ҳаво кенгликларини Россия учун бутунлай ёпганди.

«Биз ЕИ ҳаво кенгликларини Россия самолётлари учун бутунлай ёпдик. Тақиқлов Россияга қарашли, Россияда рўйхатга олинган ва Россия томонидан назорат қилинувчи барча самолётлар учун амал қилади. Бу самолётлар парвоз қилиб ЕИ ҳаво кенгликларига кириши ёки кесиб ўтиши ҳамда унинг ҳудудига қўниши тақиқланади», — деганди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг