Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия Эронга ёрдам юборишни бошлади – Россия ТИВ

Россия Эронга ёрдам юборишни бошлади – Россия ТИВ

Эрон Россия ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам сўраб мурожаат қилган ва Россия уни етказиб бериш ишларини аллақачон бошлаб юборган.

Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилди.

Эронда кўплаб шифохоналар ва тез ёрдам станциялари вайрон бўлгани, шунингдек яраланганлар сони, жумладан аёллар ва болалар орасида ҳам кўпайгани сабабли Теҳрон дўст давлатларга мурожаат қилган. Эрон Россиядан ҳам дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб беришни сўраган.

Захаровага кўра, Россия президенти кўрсатмаси билан Эрон халқига гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари ташкил этилмоқда.

Москва, шунингдек Яқин Шарқдаги можаронинг назоратсиз кенгайиб бораётганидан жиддий хавотир билдирган. Россия томонига кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётлари бутун минтақада вазиятни издан чиқарган.

Маълум қилинишича, жанглар Форс кўрфази атрофидаги бир қатор араб давлатлари ҳудудига ҳам таъсир кўрсатган ва бу мамлакатлар аҳолиси учун ҳам оғир гуманитар оқибатларга сабаб бўлган.

Россия ТИВ баёнотида таъкидланишича, можаро экологик ва радиологик ҳалокат хавфини келтириб чиқармаслиги учун ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилишга қайтиш зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг