Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ҳукумати истеъфо берди

Россия ҳукумати истеъфо берди

Фото: «РИА Новости»

Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев мамлакат президенти Владимир Путиннинг парламентга мурожаатидан сўнг бутун ҳукумат истеъфога чиқаётганини маълум қилди.

Владимир Путин «барчаси кўнгилдагидек кечмаган бўлса-да» биргаликда ишлагани учун ҳукумат аъзоларига миннатдорчилик билдирди. Россия президенти, шунингдек, яқин келажакда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар бир аъзоси билан учрашишини айтди. У ҳозирча  улардан ўз вазифаларини бажаришда давом этишларини сўради.

Бундан ташқари, Путин Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимини жорий этиш ва Медведевга ушбу лавозимни таклиф қилиш ниятини билдирди. Путинга кўра, бу лавозимда Медведев мудофаа ва хавфсизлик масалалари билан шуғулланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг