Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўзаро учрашади
Россия, Украина ва АҚШ вакиллари БААда ўзаро учрашади.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия, Украина ва Қўшма Штатлар делегациялари 23 январ куни БААДА биринчи уч томонлама маслаҳатлашувларини ўтказадилар, деб эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар икки кун давом этади.
«Менимча, техник даражада бундай уч томонлама учрашув бўлиши яхши», деди Зеленский Давосда Доналд Трамп билан учрашувдан сўнг.
Бугун Москвага келиши режалаштирилган АҚШ президентининг вакили Стив Уиткофф Владимир Путин билан музокаралардан сўнг Абу-Дабига боришини айтди. Америкалик музокарачи Россия-Украина можароси БААда ишчи гуруҳ даражасида, муҳокама қилинишини тушунтирди.
Аввалроқ Зеленский Трамп билан учрашганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter