Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия эгаллаб олган ҳудудлар оммавий референдумга тайёрланмоқда

Россия эгаллаб олган ҳудудлар оммавий референдумга тайёрланмоқда

Украинанинг Луганск вилоятида тан олинмаган ЛХР раҳбари Леонид Пасечник «Луганск Халқ Республикасининг Россия Федерацияси таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдум ўтказиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Қонун матни республика раҳбарининг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

Қонуннинг 17-моддасида «ушбу қонун Луганск Халқ Республикаси Халқ Кенгаши ва/ёки Луганск Халқ Республикаси раҳбарининг расмий веб-сайтида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради», дейилган.

Референдум санаси 23-27 сентябр кунларига белгиланиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Украинанинг Россия эгаллаб олинган ҳудудларида референдумлар масаласи кун тартибига чиқмоқда. 

Жумладан, Херсон вилояти муваққат раҳбари ҳам ушбу масала юзасидан мурожаат йўллаган.

Бундан ташқари тан олинмаган ДХР раҳбари Денис Пушилин ҳам Россия қўшилиш бўйича референдум лойиҳасини депутатларга тақдим этган. 

Таъкидлаш жоизки, сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида рус армияси Харков вилоятида қақшатқич мағлубиятга учради, Украина томони минглаб квадрат километр ҳудудлар қайтарилганини эълон қилди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг