Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил қўлга олинди

Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил қўлга олинди

20 феврал, сешанба куни ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербургнинг Виборг туманида Ўзбекистон фуқаросининг номаълум шахс томонидан ўқотар қуролда отиб кетилгани акс этган видеотасвирлар тарқалган эди.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, воқеа ўша куни соат 9:00 да Санкт-Петербургнинг Виборг туманидаги 7-уй қаршисида содир бўлган. 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси маҳаллий адвокатлардан бирининг шахсий ҳайдовчиси бўлиб ишлаб келган.

Хабарда айтилишича, жабрланувчи касалхонада, 22 феврал куни олган жароҳатларидан вафот этган.

Мазкур факт асосида тергов органлари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30 ва 105-моддалари (қотилликка уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят ҳолатлари аниқланиб, унга алоқадор шахслар ҳам қўлга олинди.

Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси хато туфайли ҳужум қурбонига айланган.

Яъни, унинг бошқарувида бўлган «Тойота Камри» автомобили эгаси 58 ёшли адвокат бир муддат олдин 51 ёшли тадбиркор билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ва тадбиркор эски таниши, аввал ҳам босқинчилик жинояти учун судланган 50 ёшли эркакка мурожаат қилиб, унга адвокатни 5 миллион рубл эвазига йўқ қилиш таклифини берган.

Бироқ, ёлланма қотил «буюртма»ни бажариш жараёнида адвокатни унинг шахсий ҳайдовчиси билан адаштириб юборган ва натижада ҳайдовчи вафот этган.

Жорий йил 22 февраль куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят қидируви тезкор ходимлари томонидан гумон қилинаётган «буюртмачи» ва жиноят содир этган шахс ушланиб, процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органларига топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг