Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда банк хизматлари ва уяли алоқада йирик носозлик юз берди

Россияда банк хизматлари ва уяли алоқада йирик носозлик юз берди

Россияда банк хизматлари ва уяли алоқа операторлари фаолиятида катта узилишлар юз берди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, муаммо ушбу хизматларнинг ишлашини таъминлаш учун фойдаланиладиган булутли хизматлардан бирининг техник носозликлари билан боғлиқ», дея ёзмоқда «Интерфакс» Роскомнадзор хабаридан иқтибос келтирган ҳолда.

Downdetector веб-сайтига кўра, 29 ноябрь, жума куни кечқурун МТС, МТС Банк, Альфа Банк ва бошқа оператор ва банклар ишида носозликлар кузатилган. Шунингдек, Яндех Еда, Market Delivery, Бургер Кинг ресторан тармоқлари, Cян кўчмас мулк маълумотлар базаси, Ламода онлайн-дўкони ва бошқалар фаолиятида муаммолар қайд этилган.

«ТАСС»нинг ёзишича, Леонардо тизимидаги носозлик туфайли «Аэрофлот» рейсларига чипталар беришда ҳам муаммолар юзага келган.

Роскомандзор хизматлар «яқин келажакда тикланади» деб ваъда қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг