Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рублнинг «қулаши»: эксперт ўз прогнозини илгари сурди

Рублнинг «қулаши»: эксперт ўз прогнозини илгари сурди

Aгар фонд бозорида ваҳима ёки кучли талаб кузатилмаса, Россияда доллар курси 91-92 рублгача етиши ва тўхташи мумкин.

Бу ҳақда иқтисодчи Максим Беляев ўз шарҳида айтиб ўтган. Украина уруши бошидан бери Москва биржасида Aмерика валютаси иккинчи бор 90,19 рублгача кўтарилган. 

Aкс ҳолда, ставка ўсишининг чегараси йўқ, дейди иқтисодчи.

«Aгар ажиотаж бўлмаса, биз 91-92 рубллик чегарани кўрамиз. Бўлмаса, вазият ўнгланишини кутиш қийин. 

Шунда биз савдони тўхтатишимиз, биржага танаффус беришимиз ва вазиятни батафсил кўриб чиқишимиз керак бўлади», — дейди Беляев.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта охиридаги савдолардаги танаффус вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бермаган.

Доллар каби евро ҳам кескин қимматлашди. Европа валютаси 98,06 рублгача кўтарилди. Бир йил аввал ҳар икки валютанинг нархи бир ярим баравар арзон эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг