Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудиялик 142 ёшли отахон вафот этди

Саудиялик 142 ёшли отахон вафот этди

Саудия Арабистонининг энг кекса фуқароси Носир ал-Вадоий 142 ёшида вафот этди, деб хабар берди Qatar Tribune.

Қариндошларининг маълум қилишича, у 1884 йилда — подшоҳликка асос солинишидан аввал дунёга келган. Саудия Арабистонининг шу пайтгача ўтган барча подшоҳлари даврида умргузаронлик қилди.

Айтишларича, Носир ал-Вадоий 40 мартадан кўп Ҳаж зиёратини амалга оширган.

Унинг фарзанд ва набиралари умумий сони — 134 нафар. Охирги марта 110 ёшида уйланган ва яна бир фарзандли бўлган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг