Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шакирага саккиз йиллик қамоқ хавф солмоқда

Шакирага саккиз йиллик қамоқ хавф солмоқда

Испания прокуратураси қўшиқчи Шакирани солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаб, саккиз йилу икки ойга озодликдан маҳрум қилишни сўрамоқда. Бу ҳақда маҳаллий El Pais газетаси ёзди.

Қайд этилишича, прокуратура айблов хулосасини тайёрлаган, унда колумбиялик санъаткорни 23 миллион евро миқдорида жаримага тортиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, қўшиқчи 2012 йилдан 2014 йилгача бўлган даврда солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда.

Гап 14,5 миллион евро ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, Шакира мамлакатда бир неча йил яшаганига қарамай, 2015 йилдан бошлаб солиқ ҳисобига кирган. Хонанданинг ҳимоячиси эса у мамлакатда бир йилда 183 кундан кўпроқгина яшаган ва солиқ тўловчи деб ҳисобланмаслигини айтмоқда.

Aйбловчилар Шакиранинг каталониялик футболчи Жерар Пике билан муносабатларини ҳисобга олиб, кўп вақтини Барселонада ўтказган деб ҳисоблайди.

Аввалроқ, Дунёдаги энг машҳур жуфтликлардан саналган Шакира ва Жерар Пике севги афсонаси интиҳосига етгани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг