Шотландияда Буюк Британиядан мустақил бўлиш бўйича референдум ўтказилади
Шотландия парламенти Буюк Британиядан мустақил бўлиш бўйича референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди Шотландия ҳукумати.
Шотландия миллий партияси раҳбари Жон Суинни маҳаллий сайловлар тугаган 27 апрелдаёқ ушбу масалани овоз беришга қўйиш нияти борлигини эълон қилган эди.
Референдум ўтказишни ёқлаб 72 депутат овоз берди, қаршилар — 55 нафар, икки киши бетараф.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter