Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швеция ҳукумати Қуръонни таҳқирлашга қарши қонун қабул қилмоқчи

Швеция ҳукумати Қуръонни таҳқирлашга қарши қонун қабул қилмоқчи

Швециянинг зўравон экстремизмга қарши маркази (CVE) Швеция ҳукуматини жамоат тартиби тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиб, агар миллий хавфсизликка таҳдид соладиган бўлса, Қуръонни ёқиш каби оммавий тадбирларни тақиқлашга рухсат беришга чақирди.

Ҳозирда Швецияда Қуръонни ёқиб юборишга қонун рухсат беради, улар буни сўз эркинлигини таъминлаш сифатида қарайдилар.

«Жамоат тартиби тўғрисидаги қонунни тезда ўзгартириш зарур», – дейди CVE раҳбари Жонас Тролле.

Жонас Тролленинг таъкидлашича, Швеция конституцияси миллий хавфсизлик манфаатлари йўлида асосий ҳуқуқ ва эркинликларни чеклашга рухсат беради, бироқ жамоат тартиби тўғрисидаги қонун бунга йўл қўймайди.

«Конституция миллий хавфсизликка таҳдид юзага келган тақдирда рад этишга рухсат беради ва ҳозир содир бўлаётган воқеалар ҳақиқатан ҳам Швеция учун хавф нуқтаи назаридан унчалик яхши эмаслиги аниқ», – дейди Тролле.

У, шунингдек, Буюк Британия, Германия, Франция ва Финляндия каби мамлакатлар тажрибасига ишора қилиб, «сўз эркинлиги етарли даражада юқори бўлса-да, Қуръонни ёқиш мумкин эмаслиги»ни таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ироқдан келган қочқин Салван Момика Стокголмда Қуръонни ёқиб юборган эди.

Ироқ, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Марокаш каби давлатлар Швеция элчиларини чақириб, Қуръонни ёқиш ҳодисасига норозилик билдиришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг