Синдзо Абэнинг қотилига ҳукм ўқилди
Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг қотили Тэцуя Ямагами умрбод қамоқ жазосини олди, деб хабар берди Kyodo агентлиги.
Айблов томони 45 ёшли судланувчига айнан шу жазони беришни талаб қилганди. Ҳимоячилар эса унинг «зўравонлик қурбони» эканини назарда тутиб 20 йилга озодликдан маҳрум этишни сўрашганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Нара шаҳрида сайловчилар билан учрашувда нутқ сўзлаётган пайти Абэ қўлбола қуролдан отиб ўлдирилган.
Ямагами иши бўйича жами 15 марта суд бўлиб ўтди. Жиноятчи илк суддаёқ айбига иқрор бўлиб, қашшоқлик, акасининг ўз жонига қасд қилиши, диний оқимга нафрати қотилликка ундаганини айтган. У Синдзо Абэ қиёфасида черковни легитимловчи асосий шахсни кўрган ва уни йўқ қилиш орқали диний ташкилотга путур етказмоқчи бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter