Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сиёсий инқироз: Перу президенти ва парламент бир-бирини ҳукуматдан четлатди

Сиёсий инқироз: Перу президенти ва парламент бир-бирини ҳукуматдан четлатди

Президент Мартин Вискарра.

Фото: «El comercio»

Перудаги сиёсий инқироз энг юқори чўққисига чиқди: мамлакат президенти Мартин Вискарра парламентни тарқатиб юборди, парламент эса уни ўз лавозимига нолойиқ ҳисоблаб, бошқа номзодни давлат раҳбари деб эълон қилди. Бу ҳақда «El comercio» газетаси хабар берди.

Давлат раҳбари ва конгресс ўртасидаги низо Вискарра ҳукуматга ишонч ҳамда Конституцион суд судьяларини янада «шаффоф» усулда сайлаш бўйича ислоҳотлар ўтказиш масалаларини парламентга киритганидан сўнг юзага келган.

Вискарра, агарда Конституцион суднинг янги аъзолари ҳукуматга ишонч бўйича қарор чиқишидан аввал сайлангудек бўлса, парламент тарқатиб юборилишини билдирганди. Парламентарийлар эса мамлакат раҳбарининг огоҳлантиришини эътиборга олишмади.

Вискарра парламент тарқатиб юборилишини эълон қилиши билан конгрессменлар навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, кўпчилик овоз билан амалдаги президент конституциявий тузумни бузгани учун ўз лавозимига нолойиқлигини кўзда тутувчи резолюцияни тасдиқлади.

Мерседес Араос. Фото: «RCN Radio»

Шу билан бирга парламентарийлар мамлакат вице-президенти Мерседес Араосга қасамёд қабул қилдириб, уни вақтинча президент этиб сайлашди.

Эътиборли жиҳати, халқ президент Вискарра томонида — конгрессга элтувчи асосий йўл ва туташ кўчалар намойишга чиққан норози фуқаролар билан тўлиб-тошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг