Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суданнинг собиқ президенти уйидан миллионлаб евро топилди

Суданнинг собиқ президенти уйидан миллионлаб евро топилди

Фото: «360tv.ru»

Судан ҳарбий прокуратураси ходимлари собиқ президент Умар ал-Башир истиқомат қилган уйда тинтув ўтказди. Натижада миллионлаб евро ва маҳаллий валютада миллиардлаб пул топилган.

Тинтув давомида олти миллион евро, 351 минг АҚШ доллари ва беш миллиард судан фунти (таҳминан 105 миллион доллар) мусодара қилинди. Ушбу маблағ мамлакат марказий банкига йўналтирилган.

Умар ал-Баширга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан коррупция бўйича иш қўзғатилди. Эслатиб ўтамиз, 11 апрелда Суданда тўрт ой давом этган халқ норозиликларидан сўнг ҳарбий давлат тўнтариши амалга оширилган эди. Президент Умар ал-Башир ва унинг ҳамкорлари ҳукуматдан четлатилганди.

Орадан бироз вақт ўтгач собиқ президент, унинг оиласининг баъзи аъзолари ва юқори лавозимда ишлаб келган шахслар қамоққа олинган эди. Ҳокимият эса ҳарбий кенгаш қўлига ўтди. Суданда икки йил давомида сайлов ўтказилиши лозим.

Аммо фуқароларнинг норозилиги ҳамон тингани йўқ. Судан халқи ҳарбийлардан фуқаролик бошқарув органлари тузишни талаб қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг