Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таиланд ва Камбоджа чегарасида яна қуролли тўқнашув содир бўлди

Таиланд ва Камбоджа чегарасида яна қуролли тўқнашув содир бўлди

© AP Photo / Royal Thai Army

Томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда айблади ва бир-бирининг ҳарбий объектларига зарба беришди.

Таиланднинг Камбоджа билан чегараси бўйлаб бир қатор ҳудудларда тўқнашувлар содир бўлмоқда, дея хабар беради “Khaosod” портали.

"Армия (Таиланд – таҳр.) Таиланд ва Камбоджа чегараси бўйлаб бир нечта ҳудудларда жанглар ҳақида хабар бермоқда”, - дейилади хабарда.

“Reuetrs” маълумотларига кўра, камида бир нафар Таиланд ҳарбийси ҳалок бўлган, яна етти нафари яраланган.

Камбоджа ҳукумати, ўз навбатида, тинч аҳоли орасида уч нафар жабрланганлар ҳақида хабар берди.
Ўтган дам олиш кунлари икки мамлакатнинг чегара ҳудудларида жанговар ҳаракатларнинг кучайиши бошланди. Томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда айблади ва бир-бирининг ҳарбий объектларига зарба беришди.

Бангкок Камбоджа ҳарбийлари Анупонг базасига ҳужум қилганини маълум қилди. Шунингдек, Пномпень ВМ-21 ракеталарини Бурирам провинциясидаги тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга учиргани даъво қилинмоқда. Бунга жавобан Таиланд армияси Чонг Ан Ма ҳудудидаги нишонларни йўқ қилиш учун F-16 қирувчи самолётларини кўтарган.

Ўз навбатида, Камбоджа Сенати раиси ва мамлакатнинг собиқ президенти Хун Сен “жанг қилиш керак бўлган қизил чизиқ аллақачон ўрнатилган” деб эълон қилди. У барча даражадаги қўмондонларга буни аскарларга тушунтиришни буюрди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг