Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли телебошловчи Исроил ҳужумидан ҳалок бўлди

Таниқли телебошловчи Исроил ҳужумидан ҳалок бўлди

Сурия ҳукумати сешанбага ўтар кечаси Исроилнинг Дамашққа берган зарбалари натижасида уч киши, жумладан, мамлакатнинг таниқли телебошловчиси Сафо Аҳмад ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

«[Сурия] радио ва телевидение бош бошқармаси бошловчи Сафо Аҳмад Исроилнинг пойтахт Дамашққа хоин агрессияси ортидан шаҳид бўлганини эълон қилади», — дейилади CNN хабарида.

Сурия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, зарбалар босиб олинган Голан тепаликларидан учирилган самолётлар ва учувчисиз қурилмалар ёрдамида амалга оширилган.

«Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз тажовузкорнинг ракеталари ва дронларининг аксариятини уриб туширди», — дейилади Сурия расмийлари хабарида.

Расмийларга кўра, тўққиз киши жароҳатланган.

Исроил армияси CNN телеканалига хабарларига изоҳ беришни истамаган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ушбу кечада Ливан ҳудудига қуруқликдан бостириб кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг