Президентга тилмоч бўлиш осонмас (видео)

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Швеция бош вазири Стефан Лёвен билан музокаралар чоғи (Санкт-Петербург, 9 апрель) «дўстлар» сўзини «ҳамкорлар» деб таржима қилган таржимонни ҳазиллашиб «бандит» деб атади.
— Швециялик бизнинг дўстларимиз томонидан қарийб беш миллиард сармоя киритилди. Худди шундай, бизнинг швед дўстларимиз Россия иқтисодиётига шунча пул тикишди, — деди Путин.
Бу жумлалар таржимоннинг тилида «ҳамкорлар»га айланиб кетди.
— Мен «дўстларимиз» десам, у «ҳамкорларимиз» деяпти. Бандит! — ҳазиллашди Владимир Путин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter