Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Толибон» Марказий Осиё республикалари чегараларини бузмасликка ваъда берди

«Толибон» Марказий Осиё республикалари чегараларини бузмасликка ваъда берди

Фото:«DW»

«Толибон» ҳаракати вакиллари Москвада бўлиб ўтган музокараларда Марказий Осиё мамлакатлари чегараларига ҳужум қилмасликка ваъда берди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабарида айтилган.

«Толибон» билан музокараларни Россия президентининг Афғонистондаги махсус вакили Замир Кабулов олиб борди.

Вазирлик хабарида таъкидлашича, Россия томони Афғонистон шимолидаги вазиятнинг беқарорлашувидан хавотир билдирган. 

«Толибон»дан Марказий Осиё республикаларига ҳужум қилмаслик ва Афғонистон ҳудудидаги хорижий дипломатик корпуслар хавфсизлиги бўйича ваъда олинди»,—дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, «Толибон»нинг ҳарбий муваффақиятлари ортидан афғон аскарларининг Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетиши кузатилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг