Трамп Ҳўрмўз бўғози блокада қилинишини эълон қилди
Президент Трамп АҚШ ҳарбийлари томонидан Ҳўрмуз бўғозининг тўлиқ блокадаси бошланганини эълон қилди.
АҚШ ва Эрон келишувга эриша олмаганидан сўнг, Доналд Трамп баёнот берди.
«Дунёдаги энг яхши бўлган Қўшма Штатлар денгиз флоти дарҳол Ҳўрмуз бўғозига киришга ёки чиқишга уринаётган ҳар қандай кемани блокировка қилиш жараёнини бошлайди.
Мен шунингдек, денгиз флотимизга халқаро сувларда Эронга бож тўлаган ҳар қандай кемани қидириш ва ушлашни буюрдим. Ноқонуний бож тўлаган ҳеч ким очиқ денгизларда хавфсиз ўтиш имкониятига эга бўлмайди. Шунингдек, биз эронликлар бўғозларда қўйган миналарни йўқ қилишни бошлаймиз», деб ёзган Трамп.
Унинг таъкидлашича, Эрон «бу вазиятни қандай тугатишни ҳаммадан яхшироқ билади».
«Блокада тез орада бошланади. Бошқа давлатлар бу блокадада иштирок этадилар. Эронга бу ноқонуний товламачилик ҳаракатидан фойда олишга рухсат берилмайди», деб қўшимча қилди Трамп.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter