Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тунис, Теҳрон, Триполи, Карачи ва Тошкент – дунёнинг энг арзон шаҳарлари

Тунис, Теҳрон, Триполи, Карачи ва Тошкент – дунёнинг энг арзон шаҳарлари

Буюк Британиянинг «The Economist Intelligence Unit» таҳлилий компанияси дунёнинг 173 та йирик шаҳрида яшаш нархи бўйича янги тадқиқотини эълон қилди. Унда таҳлилчилар 2023 йилнинг мартидан сентябригача бўлган давр учун 400 та товар ва хизматлар нархини долларда солиштирган. Барча шаҳарлар Нью-Йорк билан таққосланиб, унинг базавий рейтинги 100 та пункт асосида баҳоланган.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, дунёнинг йирик шаҳарларида яшаш ўртача 7,4 фоизга қимматлашган. Бу ўтган йилги 8,1 фоизлик кўрсаткичдан бир оз камроқ, аммо 2017−2021-йиллардаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада юқори шаклланган.

Фото: «The Economist Intelligence Unit»

Сингапур ва Цюрих энг қиммат яшаш даражасига эга шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Цюрихга Швейцария франкининг мустаҳкамланиши, Сингапурга эса транспорт ва кийим-кечакнинг қимматлиги ёрдам берган. Кейинги ўринларда Женева, Нью-Йорк ва Гонконг турибди. Шунингдек, кучли ўнталикка Лос-Анжелес, Париж, Копенгаген, Тель-Авив ва Сан-Франциско кирган.

Тошкент эса дунёнинг қиммат шаҳарлари рейтингида 31 пунктлик базавий рейтинг билан 169-ўринни эгаллади. Ўзбекистон пойтахтининг рейтингдаги ўрни Тунис ва Карачи ўртасида жойлашган.

Узоқ вақт давомида дунёдаги энг арзон шаҳар Сурия пойтахти Дамашқ (13 балл) бўлиб қолмоқда, бу рейтингда унга энг яқин бўлган Теҳрондан (20) деярли икки баробар кўп. Кучли ўнликка Триполи, Лусака, Лагос, Буэнос-Айрес, шунингдек, Ҳиндистоннинг Аҳмадобод ва Ченнай шаҳарлари киради.

Фото: «The Economist Intelligence Unit»

Дамашқ, Теҳрон ва Триполида озиқ-овқат, шунингдек, уй-рўзғор ва шахсий парваришлаш маҳсулотларининг арзон нархлари кузатилмоқда. Бундан ташқари, энг юқори инфляция Каракасда (450 фоиз) қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг