Туркияда вайроналар остидан 100 киши чиқариб олинди

Туркиянинг ғарбий қисмида юз берган кучли зилзиладан сўнг қутқарувчилар вайроналар остидан 100 кишини олиб чиқдилар. Бу ҳақда мамлакат шаҳарсозлик вазири маълум қилган.
Қайд этилишича, табиий офат ҳудудида беш мингга яқин қутқарувчи ишламоқда, 17 бино вайрон бўлган, саккизтасида қутқарув ишлари давом этмоқда. Зилзиладан кейин 100 нафар фуқаро вайроналар остидан қутқарилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлди.
Зилзила кичик цунамини келтириб чиқарди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 25 киши ҳалок бўлган ва 800 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter