Украина дрони Бухоро-Москва рейсига урилиб кетиши оз қолгани ҳақидаги хабар рад қилинди
![Украина дрони Бухоро-Москва рейсига урилиб кетиши оз қолгани ҳақидаги хабар рад қилинди](https://xabar.uz/static/crop/1/1/920__95_1126405561.jpg)
Бугун, 10 ноябрь куни Mash телеграм канали Украина учувчисиз учоқлари Москва осмонида Ўзбекистондан Шереметевога учаётган «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли Airbus A320 самолётини уриб туширишга сал қолгани ҳақидаги хабарни тарқатди.
«Самолёт маҳаллий вақт билан 9:37 да қўнишни амалга ошириши керак эди. Учувчи сўнгги лаҳзада радарларда дронни пайқаб қолган ва учувчисиз учоқ билан тўқнашиб кетишига оз қолган. Самолёт Шереметевога қўнди, шундан сўнг қолган 8 та самолёт муқобил аэродромларга йўналтирилди», – деб ёзганди Mash телеграм канали.
Бир муддат ўтиб, «Аэрофлот» авиакомпанияси юқоридаги хабарни рад этиб, авиакомпаниянинг SU1877 Бухоро - Москва рейси 10 ноябрь куни режали қўнишни якунлаганини маълум қилди.
«Самолёт қўмондони номаълум учоқлар аниқлангани ҳақида хабар бермади ва улар радарларда ҳам кўринмади», – дея қўшимча қилади авиакомпания ўз муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter