Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинада россиялик журналистлар оғир жароҳатланди, улар комада экани айтилмоқда

Украинада россиялик журналистлар оғир жароҳатланди, улар комада экани айтилмоқда

Украинанинг Россия томонидан эгалланган ҳудудларида журналистлар оғир жароҳат олди. 

«Голмовский қишлоғида (Горловканинг Никитовский тумани) Алексей Ивлиев ва яна икки НТВ ходими оғир жароҳат олди. Жабрланганлар Горловка шифохонасига етказилди», — деди Горловка ҳокими Иван Приходко.

Горловка Донецк вилоятининг Россия томонидан босиб олинган қисмида жойлашган.

Горловкада яраланган НТВ журналистлари комада ва ҳозир операция хонасида, деб ёзади «ТАСС».

НТВ телекомпанияси бу маълумотни ўзининг телеграм-каналида тафсилотларни кўрсатмасдан туриб тасдиқлади,.

Ивлиев НТВ телеканалида 1993 йилдан бери ишлайди ва мухбир сифатида у бир неча марта қайноқ можаро нуқталарда бўлган. Журналист Украинадаги урушни Россия пропагандаси позициясидан ёритиб келади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг