Хитой аҳолиси бир йилда салкам 1,5 млн кишига қисқарди

Хитой аҳолиси сони 2024 йил якунига келиб 1,408 миллиардни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 1,39 миллион камдир, дейилади ХХР статистика идораси берган маълумотда.
Таъкидланишича, Хитой аҳолисини ҳисоблашда 31 вилоят, мухтор туманлар, марказга бўйсунувчи шаҳарлар аҳолиси кўзда тутилган, Гонконг, Макао, Тайван аҳолиси ва чет элликлар киритилмаган.
Мамлакатда 2024 йилда туғилишлар сони 9,54 миллион нафарни, туғилиш коэффициенти 6,77 фоизни, ўлимлар сони 10,93 миллион нафарни, ўлим коэффициенти 7,76 фоизни ташкил этган.
Хитойда эркаклар сони — 719,09 млн, аёллар — 689,19 млн (эркак/аёллар нисбати — 105/100).
Мамлакатнинг 16 дан 59 ёшгача бўлган меҳнатга қобилиятли аҳолиси сони 857,98 миллион кишини ёки жами аҳолининг 60,9 фоизини, 60 ва ундан катта ёшлилар 310,31 миллион кишини ёки 22 фоизни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter