Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой АҚШни кузатмоқдами? Қўшма Штатлар навбатдаги учар жисмни уриб туширди

Хитой АҚШни кузатмоқдами? Қўшма Штатлар навбатдаги учар жисмни уриб туширди

Кеча, 13 февраль куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Канаданинг Гурон кўли устида навбатдаги учар жисмни уриб туширди. Бу ҳақда CNN АҚШ Конгрессига юборилган Пентагон материалларига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Канадада уриб туширилган учар жисм олдинроқ уриб туширилган иккита объектга ўхшайди. Улар бир хил ўлчам ва ҳаракат тезлигига эга бўлиб, объектлар саккиз бурчакли шаклга эга.

Ҳозир учар жисмнинг вайроналарини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 3 февраль куни АҚШ шимолида Хитойнинг разведка ҳаво шари пайдо бўлгани аниқланган эди. Шу куни АҚШ ҳарбий матбуот котиби Патрик Райдер АҚШ расмийлари, жумладан, Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги шар ҳаракатини яқиндан кузатаётганини таъкидлади.

4 февраль куни АҚШ президенти Жо Байденнинг буйруғи билан шар уриб туширилди.

11 февраль куни Американинг F-22 қирувчи самолёти Канада ҳудудида яна бир учар жисмни уриб туширди. Расмий маълумотларга кўра, қурилма фуқаролик парвозларига хавф туғдирган.

Расмий Пекин АҚШнинг биринчи ҳаво шарига қарши ҳаракатини қоралаб, разведка тўғрисидаги айбловлар туҳмат эканлигини айтди.

Байден маъмурияти ўта кескин муносабатларни барқарорлаштириш учун АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Хитойга ташрифини бекор қилди ва ҳарбий жосуслик пухта дастурларини қўллаб-қувватлаган деб ҳисобланган олтита Хитой ташкилотига санкциялар киритди.

Сўнгги бир ҳафта ичида АҚШ ҳарбийлари Қўшма Штатлар қирғоқлари яқинида Хитойнинг улкан шарини, сўнгра Аляска, Канада ва Мичиган осмонида яна учта кичик учар жисмни уриб туширди. Бу АҚШда Шимолий Америка хавфсизлиги борасида хавотир уйғотди ва Хитой-Америка муносабатларини янада кескинлаштирди, деб ёзамоқда The Guardian.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг