Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой қудратли гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди

Хитой қудратли гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди

Хитой ўзининг қудратли «YJ-21» гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди. 

Хитойнинг Global Times нашри ва Халқ озодлик армиясининг расмий ахборот ресурслари (PLA Military Bugle) мамлакат ҳарбий-денгиз флотига тегишли бўлган 055-тоифали «Wuxi» йирик эсминцемидан янги авлод гипертовушли ракетаси муваффақиятли учирилгани ҳақида хабар берди. 

Гарчи синов ўтказилган аниқ сана ва манзил сир тутилган бўлса-да, эълон қилинган видеолавҳалар ракетанинг техник имкониятлари ҳақида муҳим маълумотларни очиқлаган.

Гап YJ-21 (баъзи манбаларда YJ-20 деб юритилади) гипертовушли ракетаси ҳақида кетмоқда.

Ракета эсминцнинг орқа қисмидаги вертикал учириш мосламасидан (VLS) «совуқ учиш» (cold launch) усулида чиқарилган. Яъни, ракета дастлаб сиқилган газ ёрдамида камерадан юқорига отилиб чиқади ва маълум баландликка етгач, унинг асосий двигатели ишга тушади.

Ракета белгиланган нишонни аниқлик билан йўқ қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг