Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хизмат кўрсатган каламуш пенсияга кузатилмоқда

Хизмат кўрсатган каламуш пенсияга кузатилмоқда

Фото: APOPO

Қаҳрамонлиги учун олтин медаль билан тақдирланган Магава лақабли Гамбия халтали каламуши пенсияга чиқарилмоқда — кемирувчи Камбоджада портламай қолган ўнлаб миналар ва снарядларни топган, деб хабар берди APOPO ташкилоти.

APOPO (Пиёдаларга қарши миналарни зарарсизлантирувчи ишланмалар билан шуғулланувчи ташкилот) маълумотига кўра, Магава бир йил сапёрликка ўргатилган ва фаолияти давомида 71 та мина ва 38 та портламай қолган жанговар аслаҳани топган. Кемирувчи жонивор 225 минг квадрат метрдан зиёд майдонни тозалашда катта ҳисса қўшган.

Магава энди ветеран, бу йил саккиз ёшга тўлади, умрининг катта ярмини мина қидириб ўтказди.

Фото: APOPO

«Беш йиллик ёрқин фаолияти билан Магава бевосита эркаклар, аёллар ва болаларнинг ҳаётини миналар ва урушнинг бошқа ўлим келтирувчи асоратларидан сақлаб қолди», — дейилади ташкилот баёнотида.

Айтишларича, Магаванинг ўрнига бошқа каламуш-сапёрлар келади, унинг ўзи эса «янгилар»га ўргатиш учун июнь ойининг охирига қадар вазифасида қоларкан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг