Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Фото: KTVN

Кеча Япониянинг Кюсю оролида жойлашган Кумамото префектурасида юз берган кетма-кет ер қимирлашлари оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Санаэ Такаити баёнот берди.

Таъкидланишича, табиий офат жиддий талофатларни келтириб чиқарган: кўп уйлар ва йўллар вайрон бўлган, ёнғинлар юз берган.

Касима шаҳарчасидаги «Aeon» савдо мажмуасида зилзила туфайли газ портлаган. Иккинчи қават қулаб тушгунига қадар 200 га яқин одамни хавфсиз жойга олиб чиқишга улгурилган. Вайроналар остидан чиқариб олинган 8 кишидан 3 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Айни пайтда яна 9 киши қидирилмоқда. Ҳудудда «Синкансэн» тезюрар поездлари қатнови ҳануз тиклангани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг