Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшиндек ёпириламиз». Эрон ядро олимининг ўлими учун қасос олмоқчи

«Яшиндек ёпириламиз». Эрон ядро олимининг ўлими учун қасос олмоқчи

Фото: «AFP 2020 / IRIB NEWS AGENCY»

Эрон мамлакат мудофаа вазирлигининг инновация ва тадқиқотлар ташкилоти раҳбари, ядро-физик Муҳсин Фахризоданинг ўлими учун қасос олмоқчи.

«Биз шаҳиднинг қотилларига яшиндек ёпириламиз», — деди Эрон президенти маслаҳатчиси Ҳусайн Деҳқон. Унинг сўзларини «Mehr» агентлиги келтирган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Фахризоданинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Эрон бунда Исроилнинг қўли борлигини истисно қилмаяпти. Тегишли ташкилотлардан бунга эътибор беришларини сўраган.

Аввалроқ Эрон мудофаа вазирлиги Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилганини тасдиқлади. Хабарларга кўра, унга қуролланган кишилар ҳужум қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг