Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зеленский қарши ҳужум нега секин кетаётганини айтди

Зеленский қарши ҳужум нега секин кетаётганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари аскарларни ўлимга жўнатмаслик учун секин олға бораётганини айтди.

Зеленскийнинг баёнотини Испаниянинг El Pais нашри келтирмоқда, бу бош вазир Педро Санчеснинг Киевга ташрифи фонида қилинган.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат Қуролли кучлари одамларни жуда қадрлайди ва уларни Россия томонидан қўйилган миналанган майдонларга жўнатишга шошилишни истамайди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг ҳужуми икки ой эмас, беш ой давом этиши мумкин, аммо талофатлар камроқ бўлса яхши бўлади.

«Украина расмийларининг энг катта сирларидан бири бу уларнинг ҳарбий хизматчилари орасида қурбонлар сони бўлиб, Зеленский буни ошкор этмаяпти», — дея қайд этган испан журналистлари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг