Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда тамагир сохта ИИБ ходими қўлга тушди

Андижонда тамагир сохта ИИБ ходими қўлга тушди

Балиқчи туманида яшовчи фуқаро Т шу йилнинг сентябрь ойида Андижон шаҳрида жойлашган ҳарбий кийимлар тикиш билан шуғулланувчи савдо дўконидан 3.000.000 сўмга ички ишлар органларининг барча мавсумий кийимларини тўлиқ ҳолатда тиктирган. Сўнгра у ушбу кийимда бир неча маротаба Андижон шаҳрига келган ва фуқароларга ўзини  ички ишлар ходими сифатида таништирган.

Уларга турли масалаларда қонуний ёрдам беришлигини айтиб, тамагирлик йўли билан пул талаб қилган.  

ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро Т.У 2021 йилнинг декабрь ойида Андижон шаҳар, Сарвонтепа МФЙСужжат кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро Қ.Ф.дан фуқаролик паспортини янгилаб бериш эвазига 1.100.000 сўм миқдорда, шунингдек, Қ.Ф.нинг турмуш ўртоғи У.О.дан никоҳ гувоҳномаси қилдириб бериш эвазига 900.000 сўм пулларни тамагирлик йўли билан олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг