Зафар Рўзиевнинг икки ўринбосари ҳам ишдан кетди
Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2 нафар ўринбосари ҳам вазифасидан озод этилган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг тасдиқлашича, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев ва ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Аввалроқ Қашқадарёда «тўртлик», жумладан ҳоким Зафар Рўзиев ишдан олингани хабар қилинганди. Унинг ўрнини Зойир Мирзаев эгаллади.
Шунингдек, бир қатор туманлар ҳокимлари ҳам ишдан бўшатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter