Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ: Камала расман Демократик партиядан номзод мақомини олди

АҚШ: Камала расман Демократик партиядан номзод мақомини олди

Сўнгги кунларда АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиши деярли ҳал бўлган масала сифатида кўрилган Камала Ҳаррис расман Демократик партиядан номзод мақомини олди. Унга партия делегатларининг 99 фоизи – жами тўрт ярим минг киши овоз берди.

Ҳаррис 5 ноябр куни бўлиб ўтадиган сайловда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга рақиблик қилади. У ўзининг вице-президентликка номзоди сифатида кимни танлаши масаласи ҳалигача очиқ қолмоқда. У бу қарорни тезда қабул қилиши лозим, чунки яқин кунларда у Филаделфияда ёрдамчи билан чиқиш қилиши керак.

Америка матбуотига кўра, Ҳаррис жамоасидан вице-президентликка номзод бўлиш учун иккита асосий даъвогар бор. Улар – Пенсилвания губернатори Жош Шапиро ва Миннесота губернатори Тим Валс.

Филаделфиядаги нутқидан сўнг Ҳаррис ва унинг ёрдамчиси яна олтита «тебранма штатлар» - Висконсин, Мичиган, Шимолий Каролина, Жоржия, Аризона ва Невада штатларига ташриф буюришлари керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг