Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Битирувчилари олий ўқув юртига кира олмаган мактаблар аттестация ва аккредитациядан ўтказилади

Битирувчилари олий ўқув юртига кира олмаган мактаблар аттестация ва аккредитациядан ўтказилади

Пойтахтдаги 238-умумтаълим мактабида «Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили» мавзусида Республика семинари ўтказилди. Семинар Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, вазирликнинг тегишли бошқарма ҳамда ҳудудий бўлим бошлиқлари, шунингдек соҳа вакиллари иштирок этди.

Семинарда асосий эътибор умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш масаласига қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугунги кунга қадар умумтаълим мактаблари фаолиятини баҳолаш бўйича яхлит самарали тизим бўлмаганини, аттестациядан ўтказиш жараёнини қоғозбозликдан ҳоли ва адолатли кўринишда ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда ЮНИСЕФ экспертлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, келгусида жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, муассасаларининг бевосита ўзини ўзи баҳолашда иштирок этиши айтиб ўтилди.

Шўъба йиғилишларида мутахассислар томонидан таълим муассасаларини ички ва ташқи аттестациядан ўтказиш тартиблари муҳокама қилинди.

Келгуси ўқув йилида битирувчилари олий ўқув юртларига кира олмаган 2,1 мингдан зиёд таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан ўтказилиши қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг