Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Хитойга ташриф буюрди

Бош вазир Хитойга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида ЭКСПО «Хитой-Евроосиё» саккизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур ЭКСПОда фахрий меҳмон сифатида Қирғизистон Бош вазири, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Бош вазир бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси мазкур тадбирда қатнашиш учун Урумчи шаҳрига борди.

Бугун, 25 июн куни Урумчи шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигида икки томонлама учрашув ўтказилди.

Шунингдек, ташриф доирасида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган.

Айни пайтда барча соҳаларда ижобий ўсиш динамикаси кузатилаётгани, муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон қардош Қирғизистон билан барча соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлиги билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг