Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бойсундаги конда юзага келган техноген вазиятни бартараф этиш чоралари кўриляпти

Бойсундаги конда юзага келган техноген вазиятни бартараф этиш чоралари кўриляпти

Бир муддат олдин Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Кўлқамиш маҳалласи ҳудудида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғулаш ишлари олиб борилиши вақтида юзага келган олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоят ҳокимлиги берган маълумотга кўра, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича Республика даражасидаги вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат тезкор штаб томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хабар қилинишича, Президентнинг шахсан топшириқларига асосан, Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов, ФВВ вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳодиса жойига етиб боришган бўлиб, техноген ҳодиса оқибатлари ва ҳудудга таъсирини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида яна қўшимча ахборот берилиши қўшимча қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг