Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бойсундаги конда олтингугурт гази чиқиши билан боғлиқ техноген ҳодиса рўй берди

Бойсундаги конда олтингугурт гази чиқиши билан боғлиқ техноген ҳодиса рўй берди

Кеча, 1 сентябр куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти Бойсун тумани «Кўлқамиш»  маҳалласи ҳудудида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

Ҳудудда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезкор штаб фаолияти ташкил этилиб, кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, фуқароларнинг тан-жароҳати олиши ва ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Ҳудудга Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, алоқадор мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамда бошқармалар масъуллари етиб боришган бўлиб, вазият тўлиқ назоратга олинган. Айни вақтда фавқулодда ҳолат содир бўлган ҳудудда ҳавонинг ифлосланиш даражасини ўрганиш, келиб чиққан ҳолатларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда ФВВ фуқаролардан ортиқча саросимига берилмасликларини, ижтимоий тармоқ фаолларидан аҳоли ўртасида ваҳима уйғотувчи материалларни тарқатмасликларини сўрамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг