Эксклюзив! Акром Комилов Кореяга қай тарзда гол урганини айтиб берди
Айни пайтда «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ёнида Осиё чемпионлари — Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Воқеа жойидан мухбиримизнинг хабар беришича, футболчилар ва мухлисларнинг кайфияти аъло даражада. Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига гол урган Акром Комилов шу голи ҳақида мухбиримизга сўзлаб берди.
— Ўша пайтда Забиҳилло Ўринбоев ҳимоячи устидан ошириб, менга пас берганди. Мен унга қайтариб узатмоқчи эдим, голга айланиб кетди. Бундан хурсандман, — дейди Комилов.
Бизни кузатишда давом этинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter