Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа доктринаси. Янги қонун нимаси билан аҳамиятли?

Мудофаа доктринаси. Янги қонун нимаси билан аҳамиятли?

Сенаторлар Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида

Фото: «Senat.uz»

2017 йил 20 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси очилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқдилар. Мудофаа доктринаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган вазифаларни ижро этиш доирасида тайёрланмоқда.

Мазкур доктрина ҳарбий соҳадаги миллий хавфсизликни таъминлашга доир расмий қарашлар, принциплар ва ёндашувлар тизимини ўзида ифодалаб, республиканинг қонун ҳужжатларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланади, мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳозирда юз бераётган ҳарбий низолар хусусиятидан келиб чиқади, шунингдек, мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг истиқболдаги устуворликларини, Қуролли Кучларни тайёрлаш, ташкил этиш ва қўллаш асосий принципларини ҳамда йўналишларини белгилаб беради.

Шунингдек, ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка таҳдидлар кўлами ўзгаришига, ҳарбий-сиёсий вазият шарт-шароитларига ҳамда ҳозирги ҳарбий низолар хусусиятига, мамлакатнинг ҳарбий тузилмани ривожлантириш вазифалари ва йўналишларига қараб Мудофаа доктринасининг айрим қоидаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлик киритилиши ва тўлдирилиши мумкин. Бунда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат фаолиятининг устувор йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан аниқлаштирилади.

Мудофаа доктринаси очиқ хусусиятга эга, бу эса шунга ўхшаш концептуал ҳужжатлар қабул қилиш борасидаги чет эл тажрибасига мос келади. Ҳужжат Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлиги, яқин қўшнилар билан амалий муносабатларни ривожлантириш устунлигини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради, шунингдек, мамлакатимиз мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлайди, хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа чет давлатлар билан самарали ҳарбий-сиёсий муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг