Об-ҳаво маълумоти: 26 январь куни Ўзбекистонда изғирин бошланади
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 26 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -4 ... -2 даража, кундузи +1 ... +3 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Урганчда кечаси -13 ... -8, кундузи -5 ... 0 даражаса совиши кутилмоқда. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -7 ... -2 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter